Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Қовурғалар: Кишидаги қовурғалар йиғиндиси битта аъзо ҳисобланади. У олд томондир, умуртқа эса орқа томондир. У инсоннинг битталик аъзоларидан биридир. У ҳам бўлакчалардан иборат. Ҳар бир бўлакча алоҳида аъзо эмас, балки ҳаммаси бир бўлиб бир аъзо ҳисобланади. Шунга кўра, ҳаммаси учун бир товон тўланади. Ҳадис шунга далолат қилади. Қовурғалардан ҳар бири учун эса ҳаммасига нисбатан қанча қисмни ташкил қилса, ўшанча миқдорда товон тўланади. Агар бир қовурға синдирилиб, кейин тузалиб кетса, бу иш одил судда кўрилади. Синиш натижасида ишдан чиқса, ўзига яраша товон тўланади.


Икки думба: Икки думба учун бир товон тўланади. Чунки улар инсондаги иккиталик аъзоларнинг биридир. Ҳар бири учун ярим товон тўланади. Остиларидаги суякларигача олингандагина бир товон тўланади. Аммо маълум бир қисмигина олинса, ўшанга яраша товон тўланади. Чунки қайси бир нарса учун бир товон тўлаш вожиб бўлса, унинг маълум бир қисми учун ўшанга яраша товон тўлаш вожиб бўлади. Агар миқдор билинмаса, ишни одил судда кўриш лозим. Чунки у миқдори аниқланмаган жиноятдир.


Қорин: Қоринга зарба берилиши натижасида ахлатни тутолмайдиган бўлиб қолса, унга бир товон тўланади. Негаки у ҳам бир аъзодир. Қоринни фаолиятидан айрича тасаввур қилиб бўлмайди. Кесилганидан кейин ахлатни тутолмайдиган бўлиб қолади. Модомики, у ҳам инсондаги битталик аъзолардан бири экан, у хусусда фикр билдириш ёки ҳукм қилишда асосий эътибор унинг фаолиятига қаратилади.


Қовуқ: Қовуқ ҳам сийдик ушламайдиган бўлиб қолса, унга ҳам бир товон тўланади. Чунки у ҳам инсоннинг битталик аъзоларидан биридир. Уни ҳам қорин каби фаолиятидан айрича тасаввур қилиб бўлмайди. Ахлат ҳам, сийдик ҳам бир хил чиқинди-ку, деб бўлмайди. Улар бир хил чиқинди бўлгани билан, аъзо - иккита. Қовуқ ва қорин бир-биридан алоҳида икки аъзодир. Шунинг учун қовуқнинг ўзига бир товон ва қориннинг ўзига бир товон тўланади.


Закар: Закар учун бир товон тўланади. Пайғамбар с.а.в. Амр ибн Ҳазмга ёзган мактубларида:


«وَفِي الذَّكَرِ الدِّيَةُ»
«Закар учун бир товон», деганлар. Чунки у ҳам инсоннинг битталик аъзоларидан биридир. Агар кесилса ё фалаж қилинса ёки жимоъга ярамайдиган бўлиб қолса, бир товон тўланади. Кичик ё катта, чолники ё йигитники, бичилган ё бичилмаган,

 

163-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222